02:52 msk, 13 Декабрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Лола Каримова-Тилляева Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти лавозимини тарк этди

06.03.2018 11:53 msk

Фарғона

Лола Каримова-Тилляева Ўзбекистон гимнастика федерацияси (ЎГФ) президенти лавозимини тарк этди. Бу ҳақда республиканинг биринчи раҳбари Ислом Каримовнинг қизи Фейсбукдаги ўз саҳифасида маълум қилди.

Лола Каримова-Тилляева. Фейсбукдаги шахсий саҳифаси фотоси
Дунёвий тадбирлар иҳлосмандлигига урғу берган ҳолда, Лола Каримова-Тилляева Лос-Анжелосда Элтон Жоннинг ОИТСга қарши кураш жамғармаси томонидан ўтказилган хайрия кечасидаги суратини жойлаштирар экан, кенг жамоатчиликни спорт ташкилотини тарк этаётганидан хабардор қилади.

«13 йиллик фаолиятимдан сўнг, Ўзбекистон гимнастика федерацияси Президентлиги лавозимини тарк этишга мажбур эканлигимни эълон қилмоқчиман. Мен барча спортчиларимиз, федерациянинг бутун мураббийлар жамоаси ҳамда барча ишчи ходимларига аъло бажарилган фаолиятлари, ушбу спорт турини юқори даражага кўтаришдаги ҳиссалари, унинг ривожланиш йўлида тинимсиз меҳнатлари ҳамда ғайратлари учун чин дилимдан ташаккур билдирмоқчиман. Осиё Гимнастика Иттифоқининг фаҳрий Президенти лавозимини сақлаб қолган ҳолда, мен ушбу ажойиб спорт турининг ашаддий муҳлисларидан бўлиб қоламан ҳамда бизнинг ўзбек гимнастларимизга келгуси фаолиятларида омад ва ғалабалар тилайман!», - деб ёзади Каримова-Тилляева. Ўз хабарида нима учун “мажбур экани”га аниқлик киритмаган.

Республика биринчи президентининг кенжа қизи гимнастика федерациясини унга асос солинган 2005 йилдан бери бошқариб келади. Мазкур ташкилот бадиий ва спорт гимнастикаси, гимнастик трамполин, гимнастик акробатика ва барча учун гимнастика ташкилотларини бирлаштириш эвазига ташкил топган. 2017 йил февралида Лола Каримова-Тилляева ЎГФ президентлигига қайта сайланади ва у ташкилотни тўрт йил бошқариши лозим эди.

2018 йил иккинчи февралда Лола Каримова-Тилляева ўн йиллик фаолиятидан сўнг Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси лавозимини тарк этгани ҳақида хабар берилганди. У «Sen Yolg’iz Emassan» республика жамоат болалар жамғармаси кенгаши ва отаси вафотидан сўнг икки ой ўтиб, 2016 йил ноябрда ташкил топган Ислом Каримов жамғармасини бошқариб келади.

Лола Каримова-Тилляева ҳаёти ва бизнес қизиқишларига материалларни “Фарғона”нинг махсус рукнида ўқишингиз мумкин.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги