06:48 msk, 22 Сентябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонда 19 йиллик қамоқдан сўнг журналист Юсуф Рўзимуродов озодликка чиқди

02.03.2018 16:40 msk

Фарғона

Ўзбекистонда 1999 йили қамоққа олинган 60 ёшли журналист Юсуф Рўзимуродов озод этилди. “Эзгулик” жамиятининг аъзоси Абдураҳмон Ташановнинг Фейсбукда маълум қилишича, журналист 22 февраль куни озодликка чиққан, ҳозирда туғилиб ўсган Қашқадарё вилоятининг Миришкор тумани, Жейнов қишлоғида яшамоқда. Ўзини яхши хис қиляпти.


Юсуф Рўзимуродов муҳолифатдаги “Эрк” партиясининг аъзоси бўлган. Муҳаммад Бекжон билан “Эрк” деб номланувчи партия газетасида ишлаган. 1999 йил 16 февралда Тошкентда содир этилган портлашлардан сўнг Ўзбекистонда муҳолифат кайфиятидаги одамларни таъқиб қилиш кучаяди ва Рўзимуродов хорижга кетишга мажбур бўлади. Киевга келгач, у сиёсий бошпана олмоқчи бўлади, лекин Украина ҳукуматини уни Ўзбекистонга топширади.

Рўзимуродовга Ўзбекистон Жиноят кодексининг 158 моддаси, 3 п (“Ўзбекистон Республикаси президентига тажовуз қилиш”), 159, п.3 («Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумига тажовуз қилиш»), 216 («Тақиқланган жамоат ва тиний ташкилотларни тузиш»), 242, қ.1 («Жиноий гуруҳ тузиш») билан айблар қўйилган. 1999 йил 18 августда у 15 йилга озодликдан маҳрум этилади. Қамоқ жойларида у қишноқларга солинган.

Рўзимуродов 2014 йил озодликка чиқиши керак эди, лекин унинг қамоқ муддати узайтирилади, афтидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 221 моддаси (“жазони ўташ муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик”) қўлланилган. Мазкур модда республиканинг жазони ўташ муассасалари маъмурияти томонидан тез-тез қўлланилади. Унинг ёрдамида, жумладан, собиқ «Эрк» газетаси бош муҳаррири Муҳаммад Бекжон, собиқ Ўзбекистон маданият жамғармаси раиси, “Туркистон” ҳаракати етакчиси Мамадали Маҳмудов, собиқ Ўзбекистон Олий Кенгашининг депутати, ҳуқуқ ҳимоячиси Ғанихон Маматхонов ва бошқаларнинг жазо муддатлари узайтирилган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги