08:24 msk, 20 Июнь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбек пахтакорлари ва ғаллакорларининг қарзлари музлатилиб, жарималардан озод этилди

02.03.2018 13:33 msk

Фарғона

2018 йил 1 март ҳолатига кўра, пахта хом-ашёси ва дон етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарининг бюджетга бўлган қарзлари уч йилга музлатилиб, жарима ва пенялар бекор қилинди. Бундан ташқари, Ўзбекистон президентининг 28 февралдаги қарорига қўра, улар қатор имтиёзларга эга бўладилар.


Вазирлар Маҳкамаси қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун дизел ёнилғиси ва ЭКО дизел ёнилғисининг ягона нархини белгилади. Ёнилғининг қиймати жорий йил якунига қадар ўзгармайди. Фермерларнинг насос агрегатлари сув етказиб бериши учун истеъмол қилаётган электр энергияси сарф-ҳаражатлари давлат бюджетидан бериладиган субсидия томонидан қопланади.

1 мартдан пахта хом-ашёси ва бошоқли донларнинг нави ва маҳсулотнинг ишлаб чиқариш синфига қараб давлат томонидан кафолатланган нарх қўйилади. Ҳафта давомида ҳукумат нархларга оид аниқ таклифларни тасдиқлайди, соҳа корхоналари билан йил охирига қадар тўлиқ ҳисоб-китоб қилади.

Кейинги уй йил ичида гектарига 15 центнердан кам ҳосил олинган майдонларга давлат томонидан пахта хом-ашёсига буюртма беришдан воз кечишга қарор қилинди. Бу ерларда қишлоқ хўжалигининг бошқа, асосан, мой ва ем-хашакка оид экинлари етиштирилади ёки сабзавотчилик ва чорвачилик учун берилади.

Давлат буютмасидан юқори хажмда дон етиштирган фермер хўжаликлари “Агробанк” орқали йилига 10 фоизли ставкада кредит олиши мумкин. Бу мақсадда Молия вазирлиги 150 млярд сўм ($18,3 млн.дан ортиқ) пул ажратган. Яна 100 млрд сўм ($12,2 млн.дан ортиқ) фавқулоддаги вазиятларда ҳосилни сақлаб қолишга кетган ҳаражатларни қоплаш учун маҳаллий бюджетлардан ташкилланади.

Қарорда минерал ўғитлар импорти ва тақсимланишига алоҳида эътибор қаратилган. Фосфор ўғитлари ва уларни ишлаб чиқариш учун хом-ашёларни келтириш билан шуғулланувчи фермерлар 2021 йилгача (божхона расмийлаштириш тўловларидан ташқари) божхона тўловларидан озод этилади. Ички бозорда минерал ўғитларни таъминловчи корхоналар 2019 йилга қадар давлатга 2 фоизли ставкада ягона солиқ тўловларини ўтказадилар. Маълумки, хозирда содддалаштирилган ягона солиқ тўловига тортиладиган юридик шахслар солиққа тортилувчи базага нисбатан камида 5 фоиз солиқ тўлайдилар.

Ҳукумат томонидан 2017 йил пахта хом-ашёсига белгиланган нарх мавсум давомида қайта кўрилган. Сентябрда биринчи навли ингичка толали пахта хом-ашёси 3.000.740 сўм ($369 ўша пайт курсига қараб),17 октябрдан эса давлат тоннасига 3.352.570 сўм ($413) дан ҳақ тўлаган.

Ҳар йили Ўзбекистонда 3,5 млн.тонна пахта хом-ашёси етиштирилган. Бироқ, 2017 йили 2,9 млн.тоннадан сал кўпроқ ҳосил йиғилган. Кейинги йиллар мамлакатда пахта майдонлари қисқартирилмоқда. Масалан, 2017 йил экин майдонлари 40 минг, 2018 йил эса 100 минг гектарга қисқартирилган. Улар дон ва сабзовотлар етиштириш учун берилган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги