02:39 msk, 22 Июнь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Тошкентнинг «Ильхом» театри Россияда намойиши ман этилган “Сталин ўлими” фильмини кўрсатади

02.03.2018 13:00 msk

Фарғона

«Сталин ўлими» фильмидан кадр
Марк Вайлнинг Тошкентдаги «Ильхом» театрида 3 март куни Россия ҳудудида намойиши ман этилган “Сталин ўлими” комедияси намойиш этилади. Фильм маҳаллий вақт билан соат 19.00 да театр фойесида қўйилади, кириш -бепул, дея хабар беради “Ильхом” театри сайти.

Россияда фильм 2018 йил 25 январда кенг прокатга чиқиши лозим эди. Бироқ, бундан бир неча кун олдин ижодий интеллигенция ва қатор депутатлар томонидан имзоланган илтимосномага асосланиб, Маданият вазирлиги фильм намойишига рухсат берувчи гувоҳномани қайтариб олади.

«Биз ушбу фильмда Россия (совет) кишисининг обрўсини ерга уришга йўналтирилган экстремистик маълумот, инсоннинг ижтимоий ва миллий мансублигига доир камчилигини тарғибот қилиш ўрин олган, деб ҳисоблаймиз», - дейилади Никита Михалков, Владимир Бортко, Игорь Угольников каби режиссёрлар, Давлат Думаси депутати Леонид Слуцкий, маршал Жуковнинг қизи Эра Жукова имзолаган ҳужжатда.

«Сталин ўлими» фильми прокатининг тақиқланиши Россияда жамоатчилик норозилигига сабаб бўлгани боис, прокуратура фильм мазмунини текшира бошлади. Бироқ, ташкилот фильмда экстремизм изини тополмади ва қўшимча диққатга сазовор бошқа асослар ҳам топилмади.

Аввали “Сталин ўлими” фильми Қозоғистонда намойиш қилингани ҳақида хабар берилган. У Олма-Ота шаҳридаги “Арман” кинотеатрида 1 феврал куни “Клик” халқаро муаллифлик киноси фестивали доирасида бир марта намойиш қилинган.

«Сталин ўзими» - Армандо Ианнуччи фильми бўлиб, у француз рассомлари Фабьен Нури ва Тьерри Робин комиксларини экранлаштирган режиссёрдир. Фильмда Стив Бушеми, Джейсон Айзекс, Ольга Куриленко каби актёрлар иштирок этганлар. 2017 йил 8 сентябрда фильмнинг дунёвий премьераси бўлиб ўтган. Фильмда Сталин ўлимидан сўнг совет сиёсий арбоблари ўртасида ҳукумат учун кечган ашаддий кураш талқин этилган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги