06:49 msk, 22 Сентябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон: Бобомурод Абдуллаев устидан суднинг 5 март куни бошланиши кутилмоқда

02.03.2018 12:35 msk

Фарғона

Бобомурод Абдуллаев
Журналист Бобомурод Абдуллаев¸ блогер Ҳаëт Насриддинов¸ шунингдек, тадбиркорлар Равшан Салаев ва Шавкат Оллоëровлар устидан биринчи суд мажлиси Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди биносида 5 март куни бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи (ЎМҲҲТГ) етакчиси Суръат Икромов маълум қилмоқда.

Ҳуқуқ ҳимоячига кўра, Бобомурод Абдуллаевни судда адвокат Сергей Майоров ҳимоя қилади.

Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 159-моддаси бўйича айбланаëтган бу шахслар ҳозирда “Гвардейская” кўчасида жойлашган МХХ Тергов изоляторида сақланмоқда¸ дейилади гуруҳ тарқатган хабарномада.

Эслатиб ўтамиз, 44 ёшли тошкентлик мустақил журналист Бобомурод Абдуллаев Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан шу йилнинг 27 сентябрида ўғирлаб кетилган. У кейинги 10 йилдан кўпроқ вақт мобайнида интернетда “Усмон Ҳақназаров” тахаллуси остида Каримов режимини кескин танқид қилувчи мақолаларни тарқатишда, Ўзбекистоннинг амалдаги раҳбариятини ағдаришга тайёр одамларни ёллашда, иниқилоб кўтариш ва Ўзбекистондаги конституциявий тузумни зўрлик билан ағдариш бўйича “Жатва” дастурини ишлаб чиқаришда гумонланмоқда.

2017 йил декабрда бўлиб ўтган адвокат билан учрашувда Абдуллаев айбига қисман иқрор бўлганини маълум қилган. Унга кўра, у “Усмон Ҳақназаров” тахаллуси остида мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳнинг сайти учун мақолалар ёзганини тан олган. Журналистга кўра, у Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари билан дўстона муносабатда бўлган тадбиркорлар Равшанбек Салаев ва Шавкатжон Оллоёровдан тез-тез манба сифатида фойдаланган. Тадбиркорлар 2017 йил 29 сентябрь куни қўлга олинган. Абдуллаев ўзининг сўнгги мақолаларида янги прездиент Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотларини қўллашини билдириб келган. Онаси билан январда бўлиб ўтган учрашувда у қийноққа солинаётганини айтиб берган. Унга кўра, МХХ терговчилари унга агар у қўйилган айбловлар бўйича иқрорлик кўрсатмалари бермаса, тергов изоляторидан ўлиги чиқишини айтишган.

Шундан кейин кўп ўтмай унинг ишини текшираётган терговчилар гуруҳи ишдан четлатилган, гуруҳнинг барча аъзоларига нисбатан яшаш жойини тарки этмаслик бўйича эҳтиёт чораси қўлланган, Абдуллаевга нисбатан жиноят иши тўхтатилган, уни ноқонуний ушланиши ва унга нисбатан шавқатсиз қийноқлар қўлланиши ҳамда жиноий ишнинг сохталаштирилиши бўйича текширув бошланган.

Хаётхан Насреддинов – блогер, журналист, ҳуқуқ ҳимоячи, педагог. Иқтисод фанлари доктори, турли ташкилотларда молиячи ва иқтисодчи бўлиб ишлаган. “Озодлик” радиоси, “Фарғона” АА билан ҳамкорлик қилган. Уни 20 октябрь куни ҳибсга олдилар. Уни Бобомурод Абдуллаев билан юзма-юз учрашдилар. Унда журналист Муҳаммад Солиҳдан пул олиб келиб, Ҳаётга унинг ўғли тўйига моддий ёрдам сифатида берганини тан олган. Насриддиновни адвокатдан воз кечишга мажбур қилдилар ва яқинларига журналистлар учрашишни тақиқладилар. 2018 йил январида уни Сахаров номидаги “Жасорат учун” ордени билан мукофотладилар.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги