20:58 msk, 18 Сентябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Наврўз муносабати билан катта чегирмалар эълон қилди

02.03.2018 12:30 msk

Фарғона

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси “Наврўз” умуммиллий байрамини нишонлаш муносабати билан республиканинг барча ички йўналишларида чегирмалар тақдим этмоқда. Бу ҳақда миллий авиакомпаниянинг матбуот хизмати маълум қилмоқда.


“Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолёти. Компания матбуот хизмати фотоси

Чегирмалар 2018 йилнинг 18 мартдан 22 мартгача қўлланиб, учта тоифага бўлинади:

30% - индивидуал йўловчилар учун;

40% - туристик гуруҳлар (5 ва ундан кўп киши), мактабгача ёшдаги болаларга 6 ёшдан 15 ёшгача, коллеж, лицей ва университет талабалари учун;

50% - оила учун (2 ёки ундан ортиқ киши) ҳамда 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларни кузатиб борадиган ота-оналар учун.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ва “Ўзбекистон темир йўллари” компанияларига Наврўз муносабати билан аҳолига байрам чегирмаларини тақдим этиш ҳамда транспорт хизматлари бўйича акциялар ўтказишга кўрсатма берувчи фармонни имзолаган. Айни пайтда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ўта чекланган хизматлар пакетини тақдим этувчи компания – лоукостерни тузиш устида ишламоқда, бунинг натижасида чипталарнинг нархи анча пасайиши кутилмоқда.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги