23:58 msk, 13 Декабрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон Бош прокуратураси Рашид Қодировга нисбатан жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди

28.02.2018 22:09 msk

Фарғона

Рашид Қодиров
Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Рашид Қодиров 23 февраль куни қўлга олинган, унга нисбатан мамлакат Жиноят кодексининг учта моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси ўзининг сайтида маълум қилган.

Жиноий иш 165 (“Товламачилик”), 205 (“Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш”), 210 (“Пора олиш”) моддалари бўйича қўзғатилган. Тергов олиб борилган.

Олдинроқ ОАВ Қодиров 22 февраль куни қўлга олингани, уни йирик миқдордаги давлат мулкини ўзлаштиргани ҳамда хорижий банклар орқали пул ювишда айбланаётгани ҳақида хабар берганди. Собиқ бош прокурор Тошкент прокуратураси тергов изоляторида сўроқ қилинмоқда.

Рашид Қодиров 66 ёшда, у 2000-2015 йиллар давомида Ўзбекистон бош прокурори лавозимини эгаллаган, шундан сўнг икки йил давомида Конституциявий суд судяси бўлиб ишлаган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги