14:40 msk, 18 Июнь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Тошкент юридик коллежида пичоқбозлик қилган талаба беш йилга қамалди

22.02.2018 15:52 msk

Фарғона

Саидкамрон Саидвалиев. Кадр видеозаписи с сайта Uznews.uz
Жиноят ишлари бўйча Тошкент шаҳар Учтепа туман суди юридик коллеж талабаси Саидкамрон Саидвалиевни беш йилга озодликдан маҳрум қилди. У курсдошини пичоқлаб ўлдиргани учун жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтайди, дея хабар беради Uznews.uz.

Ўзбекистон пойтахтида истиқомат қилиб келган ўн саккиз ёшли йигит Ўзбекистон Жиноят кодексининг 104 моддаси 3 қисми “д” бандида кўзда тутилган жиноятни содир этди (ўлимга олиб келувчи оғир тан жароҳати етказиш). Қонунга мувофиқ бу жиноят учун 8 йилдан 10 йилгача қамоқ жазоси кўзда тутилган, бироқ балоғатга етмаган фуқароларнинг энг катта қамоқ муддати 7 йил билан чекланади.

Ўлимга олиб келган ҳодиса 2017 йилнинг 6 октябрь куни Тошкент юридик коллежида содир бўлган. Саидвалиев курсдошлари билан муштлаша туриб шу таълим муассасасининг ўқувчилари Асадбек Парпибаев ва Раҳматилла Ёрқориевга пичоқ урган. Оқибатда Парпибаев шифокорларнинг барча ҳаракатларига қарамай касалхонада жон берган. Ижтимоий тармоқлардаги хабарларда айтилишича, унга ўттиз мартадан зиёд пичоқ зарбалари урилган. Кейинчалик қотил гиёҳванд бангилар томонидан кенг истеъмол қилиб келинаётган “Лирика” психотроп препарати таъсирида бўлгани хабар қилинган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги