21:29 msk, 10 Декабрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонлик велопойгачи беш йилда илк бор Осиё чемпионатида медалга эришди

22.02.2018 15:50 msk

Фарғона

Муроджон Халмурадов (ўнгда). Sports.uz сайти фотоси
Ўзбекистонлик велопойгачи Муроджон Халмурадов велоспорт бўйича Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритди, дея хабар беради Sports.uz.

Пойгада биринчи ўринни Бирлашган Араб Амирлиги вакили Юсуф Мирзо эгаллади, “кумуш” медаль гонгконглик Чунг Кинг Локка насиб қилди. Халмурадовнинг медали Осиё Чемпионатларида Ўзбекистон 2013 йилдан бери қўлга киритган совринларнинг биринчиси бўлиб қолди. Ўша чемпионатда шу Халмурадовнинг ўзи иккита олтин медални қўлга киритганди.

Муроджон Халмурадов бир неча бор Ўзбекистон чемпиони унвонига сазавор бўлган, Таиланд-2012 Турининг ғолиби, икки марта Осиё чемпиони (2013).

Қайд этиш жоиз, ушбу чемпионатда қозоғистонлик пойгачи Артём Захаров ҳам иккита бронза медалини қўлга киритди. Осиёнинг олдинги чемпионатида қозоғистонликлар учта “олтин”, иккита “кумуш” ва иккита “бронза” медалини қўлга киритишганди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги