06:47 msk, 22 Сентябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонда криптовалютани қонунийлаштиришга қарор қилдилар

22.02.2018 15:48 msk

Фарғона

Pixabay.com сайти фотоси
Ўзбекистонда 1 сентябргача республика ҳудудида электрон пуллардан фойдаланишни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқарилади. Мамлакат президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарорига мувофиқ, ушбу қонун лойиҳаси бўйича таклифларни тайёрлаш билан Марказий банк, Ахборот технологиялари ва коммуникациялари вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар шуғулланадилар.

Криптовалюталарни легаллаштириш масаласи ахборот-коммуникация технологиялари тизимини 2018-2019 йилларда такомиллаштириш бўйича “йўл харитасига” киритилган. Бу ерда алоҳида пункт билан тақсимланган реестр технологиялари бўйича компетенция марказини тузиш (блокчейн) кўзда тутилган. Ушбу тузилма 2018 йил 1 июндан бошлаб “Mirzo Ulugbek Innovation Center” инновация маркази базасида ишлашни бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил сентябрда Ўзбекистон Марказий банки пресс-релизини чоп этиб, иқтисодиёт ривожланишининг ушбу босқичда мамлакатда криптовалюталар билан операция ўтказишга рухсат бериш мақсадга мувофиқ эмаслигини маълум қилганди. Регулятор томонидан назорат чеклангани боис электрон пуллар терроризмни ҳамда бошқа жиноий ҳаракатларни молиялаштиришда фойдаланиши мумкин, дея огоҳлантирганди МБ.

Олдинроқ Ўзбекистонда криптовалюта ишлаб чиқариш манфаатли бўлган етакчи учта мамлакатлар рўйхатига киритилгани тўғрисида хабар берилганди. Мисол учун, бу ерда бир биткоиннинг майнинги бор-йўғи $1790 ни ташкил этади (ушбу хабар чоп этилаётган пайтда бир биткоиннинг нархи $11.000 эди).

Электрон пулларни ва блокчейн технологияларини легаллаштириш бўйича қонунчилик базасини яратиш қўшни Қозоғистонда ҳам олиб борилмоқда.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги