17:12 msk, 24 Сентябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон идоралари раҳбарларининг виртуал қабулхоналари президент сайтига ўтказилади

20.02.2018 18:45 msk

Фарғона

Ўзбекистон президенти виртуал қабулхонаси сайти
Ўзбекистоннинг барча вазирлик ва идоралари раҳбарларининг виртуал қабулхоналари мамлакат президенти Шавкат Мирзиёевнинг pm.gov.uz - виртуал қабулхонаси сайтига ўтказилади. Тахмин қилинишича, ушбу чора аҳолидан мурожаатларни қабул қилиш жараёнини унификация қилиш имкониятини беради ҳамда уларнинг устида ишлашни осонлаштиради, дея ёзади Давлат божхона қўмитасининг (ДБҚ) матбуот хизмати. ДБҚ виртуал қабулхонаси шу ҳафтанинг охирига келиб президент сайтига ўтказилади.

Олдинроқ президент виртуал қабулхонасида онлайн-маслаҳатчи опцияси ишга туширилганди. Энди ўн иккита мавзу – турар жой хўжалиги, ижтимоий ҳимоя, тадбиркорлик фаолияти, банк фаолияти, ишлаб чиқариш, сертифакатлаш ва ветеринария хизмати, солиқлар ва жарималар, ахборот технологиялари ва коммуникациялар, транспорт масалалари, ҳуқуқий масалалар, таълим, илм-фан ва маданият, меҳнат ва аҳоли бндлиги ва бошқа турли масалалар бўйича тезкор юридик ёрдам олиш имконияти туғилди.

Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси 2016 йил сентябрда ишга тушган. Ўша йили ноябрда давлат раҳбаридан ўрнак олиб, ўз виртуал қабулхоналарини Тошкент ахборот технологиялари университети ректори, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатчиликни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси, ташқи ишлар вазири, таълим вазири, молия вазири ўз виртуал қабулхоналарини очдилар. Бугунга келиб Ўзбекистондаги барча асосий вазирлик ва идоралар ўз раҳбарларининг виртуал қабулхоналарига эга..

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги