14:39 msk, 18 Июнь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Тошкентда эгаси йўқ автомобилларни эвакуация қила бошладилар

20.02.2018 18:41 msk

Фарғона

Тошкентда Йўл ҳаракати хахвфсизлиги бошқармаси ходимлари тўхташ қоидасига риоя қилмаган автомобилларни эгалари йўқ пайтида эвакуация қилишга бошладилар. Anhor.uz Ўзбекистон пойтахт аҳолисининг ижтимоий тармоқлардаги шикоятларига таяниб хабар беришича, бу ҳолат оммавий тус олмоқда.


@uzmdk телеграм-каналидан олинган фотосурат

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 14 февраль кунги “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида” қарорида республика ички ишлар вазирлигига икки ой муддатда илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Тошкент шаҳрида транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан тўхтаб туриш қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш тўғрисида таклифлар киритиш, бунда ҳайдовчиси бўлмаганда ҳам нотўғри тўхтаб туриш ҳолатини қайд этиш ва баённомалар тузилиши назарда тутилиш вазифаси топширилган.

Бироқ норози ҳайдовчиларнинг ижтимоий тармоқлардаги шикоятлари ва воқеа гувоҳлари томонидан қўйилган фотосуратларга қараганда, гаичилар янги тизимни қўллашга, яъни эгаларининг келишини ҳам кутиб ўтирмай, тўхташ қоидасини бузган машиналарни эвакуация қилишни бошлаганлар.

Ўзбекистон Маъмурий ҳуқуқбузарликлар кодексининг 128-6 моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, тўхташ ва тўхтаб туриш қоидасини бузиш учун энг кам иш ҳақининг уч баробарида жаримага тортиш кўзда тутилади. Бугунги кунда бу 516.720 сўмга тенг ($63,1). Эвакуация қилинган транспорт воситаларининг эгалари бундан ташқари жарима майдонида турган вақтга қараб қўшимча ҳақ ҳам тўлайдилар.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги