16:57 msk, 11 Декабрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонда бошланғич мактаблар беш иш кунлик тартибда ишлайдилар

20.02.2018 18:37 msk

Фарғона

Фото с сайта uzbekiston.site
Ўзбекистоннинг бошланғич мактабларида ўқув ҳафатаси беш кун бўлади. Бу ҳақда 17 февраль куни Халқ таълими вазирлигига таяниб “Nuz.Uz” хабар бермоқда.

Вазирликдагиларнинг билдиришича, биринчи синф ўқувчилари 5 кунлик тартибга 1 мартдан бошлаб ўтадилар. Иккинчи-тўртинчи синф ўқувчилари янги тартибга 1 сентябрдан бошлаб ўтадилар.

Вазирликдагиларнинг шарҳлашича, беш кунлик ҳафта ота-оналарнинг болалари билан кўпроқ вақтини ўтказишларига имконият беради. Бундан ташқари, ўқитувчиларда қўшимча дам олиш кунлари пайдо бўлади.

Олдинроқ беш кунлик тартиб жорий ўқув йилида илк бор мактабларда пайдо бўлган ўнинчи синф ўқувчилари учун жорий этилганди. Юқори синф ўқувчилари ҳафтасига беш куни умумтаълим предметлари бўйича шуғуллансалар, олтинчи куни касблар билан танишувлар бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистоннинг баъзи мактабларида беш кунлик ўқув ҳафтаси мактаб маъмурияти ва ота-оналар ўртасидаги келишувга кўра анчадан бери амал қилиб келмоқда.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги