07:12 msk, 22 Сентябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Тошкентнинг “Локомотив” яримҳимоячиси ОФК чемпионлар лигасида энг чиройли голни уриб киритди

17.02.2018 11:36 msk

Фарғона

Икром Алибоев. Sports.uz сайти фотоси
ОФК расмий сайтида ўтказилган сўровномага кўра Тошкентнинг «Локомотив» клуби яримҳимоячиси Икром Алибоевнинг “Ал-Ваҳда” дарвозасига урган голи ҳафтанинг энг чиройли голи деб топилди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.

“Локомотив” ва “Ал-Ваҳда” ўртасидаги учрашув 5:0 ҳисобида Ўзбекистон фойдасига тамом бўлди. Алибоевнинг голи араблар жамоаси дарвозасига урилган иккинчи гол эди. Тошкентлик яримҳимоячи учрашувнинг 53 дақиқасида майдон марказида тўпни қабул қилиб ўзига бириктирилган рақиб футболчисини алдади ҳамда дарвозабон дарвоза майдонини тарк этганини кўриб қолиб, 50 метр масофадан зарба урди. Тўп дарвозабон устидан ошиб “Ал-Ваҳда” дарвозасига кириб кетди.

Энг чиройли гол учун овоз беришда Аҳмад ал-Ҳошимий (Ал-Жазира), Ли Дон Гуком (“Чонбук Моторс”), Мирослав Орсич (“Ульсан Хендай”) урган тўплари ҳам қатнашдилар.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги