20:42 msk, 21 Июнь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Мирзиёев Бош прокуратура тузилмасини ўзгартирди

17.02.2018 11:35 msk

Фарғона

Ўзбекистон Бош прокуратураси биноси. Расмий сайтдан олинган фотосурат
Ўзбекистон Бош проокуратураси тузилмасида иккита бошқарма тугатилади ва тўққизта янгиси тузилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг 15 февраль куни кучга кирган фармонида сўз юритилади.

Мирзиёев томонидан тузилганига ҳали бир йил тўлмаган Бош прокуратуранинг ижтимоий ва иқтисодий қонунчилик ижросини назорат қилиш бошқармаси тугатилди. Фармон билан, шунингдек, Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг тадбиркорлик субъектларини ва чет эл инвестицияларини ҳуқуқий муҳофаза бошқармаси тугатилади. Мазкур бошқармаларда 300 дан зиёд ходимлар ишлаган. Уларни бош прокуратурага, шу жумладан, янги бўлинмаларга ўтказадилар.

Назорат органи тузилмасига қуйидаги бошқармалар киритилади:

Ёқилғи-энергетика комплексида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси

Молия-банк соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси

Божхона ва солиқ соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси

Транспорт, қурилиш ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси

Тадбиркорлик ва инвестицияларни ҳуқуқий муҳофазаси бошқармаси

Президент қарорларининг ижросини назорат қилиш бошқармаси

Маъмурий судловда прокуратура ваколатларини таъминлаш бошқармаси

Терговни методик таъминлаш бошқармаси

Соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа ижтимоий соҳаларда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси.

Фармон прокуратура ходимларига иш ҳақи миқдорини кўтаришни кўзда тутади. 2018 йил 1 мартдан бошлаб мансаб окладлари бўйича тариф коэффициентлари 1,5 баробарга ўсади. Бош прокуратура марказий аппарати ходимларига алоҳида шароитларда ишлаётгани учун ойлик қўшимча 50%ни ташкил этади.

Бош прокуратуранинг янги тузилмасида жами 38 та бошқарма, департамент ва бўлимлар бўлади. Прокуратура-тергов ходимларининг сони 329 кишини ташкил этади.

Олдинроқ “Фарғона” янги фармон коммунал хизматлар учун қарздор одамларнинг мамлакатни тарк этиши тақиқлашини хабар қилганди. Бош прокуратура, Марказий банк ва бошқа идораларга тегишли қонунларни ишлаб чиқиш вазифаси топширилган эди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги