23:40 msk, 13 Декабрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Тошкент вилоятида ҳамширалар беморларнинг олдига велосипед миниб боряптилар

17.02.2018 11:34 msk

Фарғона

Dutchmanbikes.com сайти фотоси
Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани патронаж хизматининг ходимлари беморлар олдига велосипедларда қатнай бошладилар, дея хабар беради ЎзА.

Туман ҳокимлиги маҳаллий тиббиёт муассасаларига 22 та велосипед бериб, шу билан энди улар тезкор ва сифатлироқ ишлайдилар деб умид қилмоқда. Туманда 104.248 аҳолига 81 нафар патронаж ҳамшираси тўғри келмоқда.

Олдинроқ патронаж ходимларига врачлар билан бир қаторда ижобий натижалар бўйича ойлик иш ҳақига йигирма фоизгача қўшимча мукофот берилиши ҳақида хабар берилганди.

Патронаж хизмати (француз тилида “патронаж” ҳимоя қилиш, ёрдам кўрсатишни англатади) – ҳомиладор аёлларга, янги туғилган чақалоқларга, ёш оилаларга, кексаларга, ногиронларга, қаровга муҳтож ёлғиз одамларга уй шароитида тиббий хизмат кўрсатиш тизимидир.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги