18:25 msk, 25 Сентябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Тошкентдаги ёнғинда етти киши ҳалок бўлди

17.02.2018 11:32 msk

Фарғона

Gazeta.uz сайти фотоси
Ўзбекистон пойтахтида 15 февраль куни етти киши ёнғин чоғида ҳалок бўлдилар.

Тошкент шаҳар ИИБ маълум қилишича, ёнғин Шайхонтоҳур тумани Боғ кўча маҳалласида эрталаб соат 4:30 да бошланган. “Газета.Uz” маълумотига кўра, ҳалок бўлганларнинг уч нафари ёш болалар.

ИИБ тахмин қилишича, ёнғин газдан ёнадиган иситиш жиҳозларидан нотўғри фойдаланиш натижасида содир бўлган. Бир неча кун олдин Ўзбекистон ФВВ Самарқандда олти кишининг ҳаётига нуқта қўйган ёнғин сабабини ҳам худди шундай баҳолаганди.

Қайд этамиз, Ўзбекистондаги ёнғинларнинг аксарияти табиий газдан нотўғри фойдаланиш оқибатида келиб чиқмоқда.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги