06:49 msk, 22 Сентябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Тошкентда ИИБ ходимларига электрошокер ва планшетлар берилади

17.02.2018 11:26 msk

Фарғона

Тошкентдаги патрул автомобиллари. Аркадий Дубнов, фотоси “Фарғона”
Тошкентда координация бошқармалари ва ички ишлар бўлими (ИИБ) ходимларига ўқотар қуроллари ўрнига электрошокерлар берилади. ИИБ инспекторларига ва бошқа ИИБ ходимларига ички ишлар бошқармаси маълумотлар базасига уланиш имкониятига эга бўлган хизмат телефонлари (планшетлар) берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти 14 февраль куни имзолаган Тошкентда ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимини ўзгартириш тўғрисидаги қарорда сўз юритилади.

Қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳар ИИБ бошлиғи бир вақтнинг ўзида ички ишлар вазирининг ўринбосари вазифасини бажаради, унинг вазифаси ички ишлар органлари ишларини мувофиқлаштириш бўлади. Куни-кеча пойтахт ички ишлар бошқармасига шу чоққача Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазири бўлиб ишлаган Рустам Жўраев бошлиқ этиб тайинланди.

Ҳужжат шунингдек, ИИББ ёшлар бўйича ўринбосар ва мувофиқлаштириш бўйича маслаҳатчи лавозимларининг жорий этилишини кўзда тутади. Ушбу лавозимларни эгаллаш истагини билдирган ходимлар Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Ахборот технологиялари университети базасида тузилган қисқа муддатли курсларда таълим олиши керак бўлади. Бу ерда уларга махсус дастурлар бўйича энг янги ахборот-коммуникация технологиялари билан ишлашни ўргатадилар.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги