20:35 msk, 21 Июнь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди

15.02.2018 08:46 msk

Фарғона

Тошкент вилояти Чимён ҳудудида 2018 йил 14 феврал соат 8.00 дан 16 февраль соат 8:00 гача кўчки хавфи эълон қилинди, дея маълум қилади Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги. Вазирлик аҳолидан эҳтииёт чораларни кўришларини, ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар келганда ФВВнинг (+99871) 147-10-50 “Тезкор рақам” рақамига мурожаат қилишларини сўрамоқда.


Чимён. Archazor.uz сайти фотоси

“Ўзгидромет” маълумотига кўра, 14-15 февраль кунлари республика ҳудудида ёғингарчилик кутилмоқда, 15 февраль куни қор айланиши мумкин. Шамолнинг тезлиги 17-22 м/с кутилмоқда, 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. 15 февраль куни ҳаво ҳарорати кундузи 0-5 даража, баъзи жойларда -3 даража совуқ тушади. “Ўзгидромед” қайд этишича, 14-16 февраль кунлари республиканинг барча тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи бор.

Ўзбекистон ФВВ ходимлари ўтган йилнинг декабрь охирида Қамчиқ довонида 44 та машинани қор тагидан олиб чиқдилар. 25 нафар ҳайдовчи тиббий ва психологик ёрдам олди. Ўшанда автотранспорт ҳаракати довонда қор ёғиши кучайиб кетгани боис вақтинча тўхтатиб қўйилганди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги