20:32 msk, 21 Июнь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонликларга Тошкентда турар жой сотиб олиш бўйича чекловлар бекор қилинади

15.02.2018 08:44 msk

Фарғона

Республика вилоятларида истиқомат қилувчи ўзбекистонликларга Тошкентда ва Тошкент вилоятида турар жой биноларини ҳеч қандай чекловларсиз сотиб олишга рухсат берилади. Қонунчиликда ўзгартиришлар лойиҳаси Адлия вазирлигининг Теlegram-каналида жойлаштирилган.


Андрей Кудряшов фотоси, “Фарғона”

Айни пайтда республиканинг бошқа виляотларида истиқомат қиладиган аҳоли пойтахтдан турар жойни фақат янги қурилаётган уйдан сотиб олиши мумкин. Боз устига, унинг сотиб олаётган хонадон нархи энг кам иш ҳақининг 2500 баробаридан кам бўлмаслиги керак (430,6 млн сўм ёки $52,6 минг). Адлия вазирлиги таклиф этаётган ўзгартиришлар лойиҳаси ушбу талабни бекор қилишни таклиф қилади, яъни бошқа шаҳарликлар иккиламчи турар жой бозоридан уйларни белгиланган чегарадан кам нархда сотиб олишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистон фуқароларига, шунингдек, Тошкентда ва Тошкент вилоятида кўчмас мулк соиб олганда нотариал расмийлаштирув учун бож тўловини ҳам камайтириш таклиф қилинмоқда (шартномада кўрсатилган нархдан 3%, бироқ энг кам иш ҳақининг 10 баробаридан кам бўлмаган миқдорда). Айни пайтда бож тўлов ставкаси шартнома нархидан 5%ни ташкил этади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги