23:38 msk, 13 Декабрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Стокҳолмда теракт содир этган ўзбекистонлик Раҳмат Акилов устидан суд бошланди

14.02.2018 17:17 msk

Фарғона

Стокҳолмда 13 февраль куни 2017 йилнинг 7 апрелида Швеция пойтахтида теракт содир этган Ўзбекистон фуқароси Раҳмат Акилов иши бўйича суд бошланди.


Раҳмат Акилов. Rferl.org сайти фотоси

Expressen.Se хабар беришича, биринчи суд мажлисларида Швеция миллий хавфсизлиги хизмати бош прокурорининг ўринбосари Ҳанс Ирман (Hans Ihrman) сўзга чиқади. Февралнинг йигирманчи саналарида Раҳмат Акилов сўроқ қилинади. Шундан сўнг суд Акиловнинг ҳаракатларидан жабрланган 150 дан зиёд одамларнинг кўрсатмаларини тингланади.

Тахмин қилинишича, суд мажлислари 9 майгача ниҳоясига етиши, ҳукм ёз ўрталарига келиб чиқарилиши мумкин.

Раҳмат Акилов Швеция пойтахтидаги теракт иши бўйича ягона гумонланувчи бўлиб қолмоқда. У Самарқандда туғилган, ёши 40 да. 7 апрель куни у Стокҳолм марказидаги серқатнов кўчаларнинг бирида одамларнинг устига олиб қочилган юк машинасида бостириб кетган. Теракт натижасида 15 киши турли оғирликдаги жароҳат олдилар. Акиловни 11 апрель куни ҳибсга олдилар, у ўша заҳотиёқ айбига иқрор бўлган. Сўроқ давомида ўзини “Ислом давлати” тарафдори, жиноятни экстремистларнинг буйруғига биноан қилганман деб билдирган. Унга кўра, ушбу кофирларга ҳужумнинг сабаби Суриядаги бомбардимонлар бўлган. Швеция прокуратураси 30 январь куни унга айблов эълон қилган, уни умрбод озодликдан маҳрум этишлари мумкин.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги