18:59 msk, 19 Февраль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Марказий банк ва Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистондаги инфляцияга баҳо беришда фарқландилар

09.02.2018 23:08 msk

Фарғона

Nuz.uz сайти фотоси
Ўзбекистон Марказий банки истеъмол нархлари ўзгаришини доимий мониторинг тизимини татбиқ этди ва натижада таҳлилнинг ўзи давлат регулятори билан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари ўртасидаги жиддий фарқни кўрсатиб қўйди. Мисол учун, жорий йилнинг январида МБ ўтган ойга нисбатан 0,6% инфляцияни қайд этди, ҳолбуки Давлат статистика қўмитаси ҳисоботларига кўра ушбу кўрсаткич 2,7 фоизни кўрсатди.

Эътиборга лойиқ ери, МБ ва Давлат статистика қўмитаси озиқ-овқат маҳсулотларига нархлар индексини белгилашда фарқли хулосага келдилар. МБ таҳлилчилари талаб даражаси пасайгани қабатида озиқ-овқат маҳсулотларига нархларнинг ўртача 1 фоизга арзонлашганини эълон қилдилар. Давлат статистика қўмитасига кўра, аксинча, мазкур сегментда нархларнинг 3,5 фоизга қимматлашгани кузатилди.

Баъзи маҳсулотлар тури бўйича рақамлар ўртасида жиддий тафовутлар бор. МБ билдиришича, пиёз 14%га, помидор – 9,9%га, картошка – 6,3%га ва олма – 4,6%га арзонлаган. Давлат статистика қўмитаси эса бунинг тескарисини билдирмоқда – озиқ-овқат маҳсулотлари қимматлаган: пиёз – 8,7%, помидор – 10,4%, картошка – 4,5% ва олма – 12,8%га.

Хизматлар қиймати динамикасини бўйича Марказий банк инфляция ўсиш суратини 4,2%га баҳолаган бўлса, статистика идораси тақдим этган кўрсаткич бор-йўғи 1,4%.

Салмоқли омиллар сифатида иккала ташкилот мактабгача болалар муассасалари учун тўлов пули ошганини қайд этдилар. МБ берган баҳоларига кўра, транспорт, маиший ва тиббий хизматлар Давлат статистика қўмитаси қайд этганидан кўра анча салмоқлироқ бўлиб чиқди.

Ноозиқ-овқат сегментида икки ташкилот тақдим этган маълумотлар деярли бир хил – 2,1% ва 2,3%га қимматлагани қайд этилган. Бу ердаги инфляциянинг сабабини иккала ташкилот ҳам автомобиль ёқилғиси нархининг ошганини кўрсатишмоқда.

Ўзбекистон МБ аҳоли ўртасида энг ҳаридоргир 135 та товар ва хизматлар бўйича тадқиқот ўтказган бўлиб, улардан 45 таси озиқ-овқат, 75 таси – ноозиқ-овқат ва 15 турдагиси хизматлар ташкил этган.

nk style="text-decoration: none;"> “Фарғона” халқаро ахборот агентлиги