22:33 msk, 22 Май 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Хитойлик инвестор ўзбекистонлик шеригининг фирибгарлиги устидан шикоят қилди

08.02.2018 23:24 msk

Фарғона

Жанг Сиопен. Uznews.Uz фотоси
Хитойлик тадбиркор Жанг Сиопеннинг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори номига $449.355 миқдоридаги маҳсулот ўғирлангани ҳақида шикоят-аризаси билан мурожаат қилди дея 7 февраль куни хабар беради Uznews.Uz.

Сиопен таъкидлашича, 2014-2015 йилларда у ўзбекистонлик шеригига умумий қиймати деярли ярим миллион долларга тенг 792 та коробкада маҳсулот юборган. Бироқ шу чоққача товар учун пулни ололмай келмоқда. Жанг Сиопен давлат идораларига 20 мартадан ошиқ, шу жумладан ИИВ, Бош прокуратура, Тошкент шаҳар прокуратураси, Тошкент шаҳар ИИББ, Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси ва шу туман ИИБга ёзма мурожаат қилган бўлсада, бирон-бир мансабдор шахс “Сен ўзи кимсан, нима сабабдан бунча ёзяпсан, нимадан норозисан?”, деб сўрамаган.

Хитойлик тадбиркорнинг аризаси юзасидан тўрт марта жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Тадбиркор адвокатининг айтишича, 2017 йилда Бош прокурор ўринбосари томонидан ўтказилган сайёр қабулдаги учрашувдан кейин Жанг Сиопеннинг ишида силжиш кузатилган, бироқ аниқ натижа бўлмаган. Унинг иши ҳозирги пайтда СВОЖЖДЛҚКДнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими томонидан текширилмоқда. Муаммо шундаки, таннархи Хитойда 185 АҚШ доллари турадиган ушбу товарлар божхона орқали ошиқча тўловлардан қочиш мақсадида 0,886 АҚШ доллари миқдорида баҳоланган.

Сиопен таъкидлашича, унинг Jia Sing Group компанияси Ўзбекистонда тиббий дори-дармонлар ишлаб чиқарадиган замонавий завод қуриш учун 20 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритишни режалаштирмоқда. Қурилиш тўғрисидаги келишувлар Ўзбекистон Президентининг 2017 йил май ойида Хитой Халқ Республикасига қилган давлат ташрифи доирасида эришилган. Тадбиркор мазкур лойиҳадан воз кечаётгани йўқ, бироқ у олдинроқ йўқотган пулларини қайтариб олишни умид қилмоқда.

nk style="text-decoration: none;"> “Фарғона” халқаро ахборот агентлиги