18:07 msk, 21 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонда товарларни божхона тўловларисиз олиб киришнинг янги меъёрлари тасдиқланди

08.02.2018 23:20 msk

Фарғона

Ўзбекистон Божхона қўмитаси матбуот хизмати фотоси
Ўзбекистон аҳолиси Ўзбекистон Республикасининг халқаро аэропортлари орқали божхона чегарасини кесиб ўтганда — 2000 (икки минг) АҚШ доллари миқдорида; Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидаги темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона чегарасини кесиб ўтганда — 1000 (бир минг) АҚШ доллари миқдорида; Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидаги автомобиль йўли (пиёдалар йўли) ўтказиш пунктлари орқали божхона чегарасини кесиб ўтганда — 300 (уч юз) АҚШ доллари миқдоридаги товарни божхона тўловларисиз олиб кириши мумкин бўлади. Бу ҳақдаги қарорни президент Шавкат Мирзиёев 6 февраль куни имзолаган, дея хабар беради Gazeta.Uz ҳукуматдаги манбаларига таянган ҳолда.

Қарорда халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний шахслар манзилига келаётган товарлар учун бир календарь ой мобайнида — 1000 (бир минг) АҚШ доллари миқдори белгиланиши қайд этиб ўтилади.

Шунингдек, жисмоний шахслар 3000 АҚШ долларигача қийматдаги товарларни божхона декларацияси тақдим этмасдан олиб чиқишлари мумкинлиги белгиланди. Аммо, айрим турдаги товарлар учун олиб чиқишнинг қуйидаги меъёрлари тасдиқланди: гуруч — 3 кг.гача, нон маҳсулотлари — 5 кг.гача, гўшт ва гўшт маҳсулотлари — 2 кг.гача, шакар — 2 кг.гача, ўсимлик ёғи — 2 кг.гача, шунингдек янги мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва мевалар — 40 кг.гача.

Ҳужжатда алкоголь маҳсулотлари, тамаки маҳсулотлари, қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларига ҳам меъёрлар ўрнатилган. Мисол учун, фуқаролар мамлакатга кираётганда ўзлари билан икки литр пиво, ўн пачка сигарет, учта шишада атир ва 65 грамм заргарлик буюмлари олиб киришлари мумкин.

Жисмоний шахслар томонидан товарларни олиб киришнинг божхона тўловлари ундирилмайдиган чекланган меъёрлари доирасида товарлар олиб кирилганда уларни ёзма декларациялаш талаб этилмайди.

nk style="text-decoration: none;"> “Фарғона” халқаро ахборот агентлиги