01:26 msk, 21 Август 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон “Халқ банки” ходимларини пенсионерларни алдаганлари учун жаримага тортишди

08.02.2018 23:18 msk

Фарғона

Банкнинг “Халк” лотерея ўйини. Kun.uz сайти фотоси
Пенсионерлар ва бошқа фуқароларга мажбуран лотерея сотган “Халқ банки” тижорат банки филиалларининг икки юздан ортиқ ходимлари жаримага тортилди. Бу ҳақда Ўзбекистон адлия вазирлигининг Telegram-каналида хабар берилган.

“Халқ банки” раҳбариятининг Адлия вазирлигига йўллаган хатида айтилишича, пенсия, нафақа ва иш ҳақи берилалётганда фуқароларни лотерея сотиб олишга мажбурлаган банкнинг 222 нафар ходимлари жаримага тортилган. Шунингдек, 91 нафар бош бухгалтер ва молиявий ташкилот филиалларининг раҳбарлари ишдан ҳайдалган. Бу қарор аҳоли томонидан берилган шикоятларнинг таҳлили натижасида қабул қилинди.

“Лотерея билетларини мажбуран сотиш тақиқланади”, - деб билдирди “Халқ банки”

Оммавий ахборот воситаларида ҳамда ижтимоий тармоқларда одамлар пенсия ва ойлик иш ҳақи олаётганларида лотерея билетларини сотиб олишга мажбурлангани ҳақида бир неча бор хабарлар берилганди. Қайд этамиз, пенсионерларни шунингдек, ҳеч ким ўқимайдиган газеталарга мажбуран обуна қилдириш ҳолатлари ҳам мавжуд.

Ўзбекистонда пенсия ва нафақа тўлаш ҳуқуқи 2017 йил 1 июлдан бошлаб фақат “Халқ банки” тижорат банкига берилган. Лотерея билетлари нархи 2000 ёки 3000 минг сўм.

nk style="text-decoration: none;"> “Фарғона” халқаро ахборот агентлиги