22:33 msk, 22 Май 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Москвадаги суд Ислом Каримов ҳайкали бўйича референдумни бекор қилди

08.02.2018 23:14 msk

Фарғона

Москвадаги Ислом Каримов ҳиёбонидаги лавҳа. Mytashkent.uz сайти фотоси
Москва шаҳар Замоскворецк суди 7 февраль куни Якиманка муниципал округи депутатлари кенгашининг Россия пойтахтида Ислом Каримовга ўрнатиладиган ёдорлик масаласи бўйича референдум ўтказиш тўғрисидаги қарорини бекор қилди. Бу ҳақда “Фарғона” агентлигига муниципал депутат Вера Леонова маълум қилди. Унга кўра, судья прокуратуранинг ёдгорлик ўрнатиш масаласи маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ваколати доирасида эмас, деган даъвосини қондирди.

Судда жавобгар сифатида қатнашган Якиманка муниципал округи депутатлари ушбу қарор устидан юқори инстанцияга шикоят қилишмоқчи. Бироқ Леоновага кўра, уни тез орада кўриб чиқилишига ишонч йўқ. Эслатиб ўтамиз, референдум Россия президенти сайлови ўтадиган 18 март куни ўтказилиши режалаштирилганди.

Ислом Каримов ҳайкалини Москвада Ўзбекистон элчихонаси қошидаги меҳмонлар уйи ва консуллик бўлимига яқин жойда ўрнатишмоқчи. 2016 ноябрда Москва мэри Сергей Собянин қарорига мувофиқ бу ҳиёбон Ислом Каримов номи билан аталадиган бўлди.


Ҳиёбонда монумент учун тайёрланган майдонча. Ozodlik.org сайтидан олинган видеоёзувдан кадр

nk style="text-decoration: none;"> “Фарғона” халқаро ахборот агентлиги