18:51 msk, 19 Февраль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонда транзит йўловчиларга қисқа муддатли визалар берилади

08.02.2018 23:11 msk

Фарғона

Тошкент аэропортидаги йўловчилар. Uzairways.com сайти фотоси
2018 йил 1 майдан бошлаб транзит билан сафар қилаётган йўловчилар Ўзбекистонга келишлари билан қисқа муддатли – 72 соатга виза олишлари мумкин бўлади. Бунинг учун улар авиачипталарини ҳамда зарур бўлиб қолганда учинчи мамлакатга визаларини тақдим этишлари ва консуллик божини тўлашлари керак бўлади, дейилади президент 6 февраль куни имзолаган қарорда.

Қисқа муддатли виза олган йўловчилар аэропортнинг чегара ҳудудидан ташқарига чиқа оладилар ҳамда тасдиқланган туризм дастурлари бўйича танишув саёҳатларини амалга ошира оладилар. Ўзбекистон Давлат туризм қўмитаси Тошкент аэропорти билан биргаликда транзит йўловчилар учун экскурсия хизматларини ишлаб чиқди.

Қайд этамиз, 72 соатли визалар ҳамма чет элликларга берилмай, фақат махсус рўйхатга киритилган мамлакатлар фуқароларига берилади. Ҳозирча бу рўйхат тасдиқланмаган.

Айни пайтда чет эллик транзит йўловчилар аэропортнинг улар учун ажратилган махсус ҳудудидан чиқа олмайдилар.

nk style="text-decoration: none;"> “Фарғона” халқаро ахборот агентлиги