22:44 msk, 22 Май 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Мирзиёев саёҳатчиларга Ўзбекистонни фотосуратга олишга рухсат берди

08.02.2018 23:06 msk

Фарғона

parusinfo.com сайти фотоси
Ўзбекистонда саёҳатчиларга ҳар қандай чекловларсиз фото ва видеосуратга олиш рухсат берилди. Тегишли қарор мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 6 февраль куни имзоланган.

Ҳужжатга кўра, саёҳатчилар жамоат жойлари, бинолар ва иншоотларни бемалол фотосуратга олишлари мумкин. Махсус рўйхатга киритилган объектлар бундан мустасно, бироқ ҳали чоп этилмаган.

Шу чоққача ОАВ Ўзбекистондаги “фотофобия” ҳақида билдириб келган. Фотоаппарат кўтариб юрган ҳар қандай одамнинг олдига милиционер келиб суратларни ўчириб ташлашни талаб қилиши мумкин эди. Шу билан бирга, милиционерлар маҳфий объектларнинг қандайдир рўйхати бор деб баҳона қилишарди. Тошкентда фотосъемкаларни чекловчи шаҳар йўриқномаси мавжуд эди. 2007 йилда уни бекор қилишди, бироқ 2015 йилда қайта кучга кирди.

“Настоящее время” телеканали 2017 йил августида Ўзбекистон президенти қабулхонасига мурожаат қилиб, қайси объектларни суратга олиш мумкину, қайсиниси тақиқланганини тушунтириб беришни сўраганди. Жавоб ички ишлар вазирлигидан келди: “Шахсий мақсадларда, оила даврасида кўриш учун фото-видеосъемка ўтказишга ҳеч қандай чекловлар йўқ. Бироқ олинган материални жамоатчилик эътиборига ҳавола қилиш мақсадида фото ва видеосъемка қилиш учун тегишли ваколатли ташкилотлардан ва ҳокимиятлардан рухсат олиш тавсия этилади”.

Ўзбекистон бўйлаб йўлкўрсатгичларда маъмурий биноларни фотосуратга олишда эҳтиёт бўлишга чақирилади. Шунингдек, метрода ва трассаларнинг айрим участкаларида ҳамда форма кийган одамларни очиқдан-очиқ суратга олиш тавсия этилмайди. Йўлкўрсаткичлар тавсияларида, шунингдек, 2005 йилда фожиа содир бўлган Андижонда ҳам фото ва видеосъемка қилмаслик уқтирилган.

nk style="text-decoration: none;"> “Фарғона” халқаро ахборот агентлиги