19:14 msk, 19 Февраль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

“Ўзбекистон ҳаво йўллари”га чипталарни таннархидан паст нархда сотиш ва бортда интернетга рухсат берилди

08.02.2018 21:39 msk

Фарғона

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолёти. Компания матбуот хизмати фотоси
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКга қатновлар рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида халқаро қатновлар учун авиачипталарни таннархидан паст нархларда сотиш ҳуқуқи бериладиган бўлди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев имзолаган “Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида сўз юритилади.

Шундай қилиб, расмийлар миллий авиаташувчининг халқаро бозордаги рақобатбардошлигини кўтаришга ҳамда мамлакатга саёҳатчилар оқимини кўпайтиришга қарор қилдилар. Агар прогноз қилинаётган режа амалга ошадиган бўлса (муайян рақамлар ҳали белгилаб берилмаган), хорижий мамлакатлардаги МАК ваколатхоналари раҳбарлари ва ходимларини давлат бюджети маблағлари ҳисобига мукофотлайдиган бўлдилар.

Таққослаш учун бир нечта компаниянинг Тошкент-Москва йўналишидаги эконом класс чипталари учун нархларни мисол қилиб келтирамиз. Мисол учун, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” учоғида чиптанинг нархи 2.590.001 сўм ($316,35), «Аэрофлот» битта катта ёшдаги йўловчини 23.016 рублга етказади ($402,23), Новосибирскда тўхтаб ўтиш билан S7 компанияси 20.165 рублга ($352,41), Қозоғистоннинг Air Astana компанияси – 237 еврога ($295,18) олиб боради.

Бундан ташқари йўловчилар учун қўшимча пуллик хизматлар жорий этилади. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” мижозлари парвоз давомида уяли алоқа телефонидан қўнғироқ қила оладилар, смс жўнатадилар ва интернетдан фойдаланадилар. Кўрсатилган хизматларнинг нархи кейинроқ белгилаб берилади.

nk style="text-decoration: none;"> “Фарғона” халқаро ахборот агентлиги