19:01 msk, 19 Февраль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон $14 млрд қийматига тенг тоза олтин захирасини яратди

08.02.2018 21:25 msk

Фарғона

Pixabay.com сайти фотоси
2017 йилда Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 6.23 фоизга ўсиб 28,077 млрд долларга, монетар олтин ҳажми 12,256 млрд доллардан (2016 йил) $14,034 млрд долларгача етди (2017 йил), дея хабар беради республика Марказий банки.

Хорижий валютадаги активлар 2017 йил якуни бўйича 14,042 млрд долларгача ўсди, бироқ бу кўрсаткич 2016 йилга нисбатан 0,92% кам. Соф олтин-валюта захиралари 2016 йилдаги 25,188,3 млрд доллардан 2017 йилга келиб 26,567,5 млрд долларгача ўсди. Шу билан бирга, соф олтин-валюта захиралари тижорат банклари ва давлат бошқаруви органларининг (Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бундан мустасно) Марказий банкда очилган ҳисоб варақларидаги валюта маблағларини, яъни Марказий банкнинг ушбу ташкилотлар олдидаги мажбуриятларини ҳисобга олмайди.

Халқаро валюта фондининг халқаро резервлар (олтин-валюта резервлари - ОАР) ҳажми бўйича рейтингига 2017 йилнинг май ойига 100 та мамлакат киритилди. Рўйхатда $3344 млрд захирага эга бўлган Хитой биринчи ўринни эгаллади. Ушбу рейтингда Эрон 22-ўринда ($115 млрд), Туркия – 25-ўринда ($105,4 млрд), Қозоғистон – 50-ўринда ($29,7 млрд), Ўзбекистон – 54-ўринда ($26,6 млрд), Туркманистон – 58-ўринда ($23 млрд) ва Афғонистон – 86-ўринда ($6,5) жойлашган.

nk style="text-decoration: none;"> “Фарғона” халқаро ахборот агентлиги