18:04 msk, 21 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Мирзиёев бепул Wi-Fi тизимини рағбатлантиришга қарор қилди

08.02.2018 21:12 msk

Фарғона

Infolada.ru сайти фотоси
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жамоатчилик жойларида бепул Wi-Fi ҳудудларини яратаётган компанияларга имтиёзлар тақдим этди. Uznews.Uz 4 февраль куни хабар беришича, шу кунларда имзоланган “Ўзбекистон Республикаси туризм потенциалини ривожлантиришга қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чоралар тўғрисида” фармонида имтиёзлар санаб ўтилган.

Бундан бери бепул симсиз интернет ҳудудини ташкил этувчи тадбиркорлар жиҳоз сотиб олишга ва интернет трафиги учун тўловини қоплайдиган солиқ имтиёзларига эга бўлишлари мумкин. Шунингдек, уларга майдони 18 квадрат метрдан катта бўлмаган бепул реклама баннерини ўрнатишга рухсат берилади. Рекламани жойлаштириш учун маҳаллий ҳокимият идораларидан рухсат олинмайди, фақат реклама бепул Wi-Fi ҳудуди ичида жойлаштирилиши керак.

Шу билан бирга, бепул Wi-Fi ҳудуди эгалари интернет тармоғига уланиш сифатини таъминлаб қўйишлари лозим бўлади. Шунингдек, улар фойдаланувчиларнинг шахсини идентификацияси учун ҳам масъул бўладилар. Ушбу талабларнинг бажарилиши устидан Алоқа соҳаси бўйича Давлат инспекцияси кузатиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Мирзиёев январь ойи бошида 2020 йилгача Ўзбекистондаги интернет алоқаси сифатини МДҲ мамлакатларининг ўртача даражасигача олиб чиқиш вазифасини қўйган. Бунинг учун интернет тезлигини камида тўрт баробарига кўтариш лозим. Шунингдек, президент интернетга уланиш учун хизмат ҳақини пасайтиришни талаб қилган.

nk style="text-decoration: none;"> “Фарғона” халқаро ахборот агентлиги