18:55 msk, 19 Февраль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Тошкентда ўртача иш ҳақини $378 қилиб бериш ваъда қилинди

05.02.2018 18:53 msk

Фарғона

Eurasianet.org сайти фотоси
Тошкентда 2018 йилда ўртача ойлик 3.096 млн сўмни ташкил этади, ўртача пенсиялар 805 минг сўмдан ($98,4) ошади. Бу маълумот 2012-2017 йилларда Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий натижалари ҳамда 2018 йил режа кўрсаткичларида келтирилган, дея хабар беради “ЎзА”.

Ўтган йилда пойтахтда ўртача ойлик маош миқдори 2 миллион 818 минг сўмни ($344,6), ўртача ойлик пенсия эса 692 минг сўмни ($84,6) ташкил этган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, ўтган йили Тошкентда ўртача ҳисобланган иш ҳақи 1,986 млн сўмни ($243) ташкил этган. Республикада бу кўрсаткич 1,453 млн сўмни ($177) ташкил этганди. Бу рақам ўзига нафақат белгиланган окладни, балки иш ҳақига қўшимчалар, даромад солиғи, мукофотлар, ижтимоий суғурта ва касаба уюшмаси фондига ўтказмаларни ҳам олади.

Юқорида зикр этилган ҳисоботга кўра, 2012 йилдан бери иш ҳақи миқдори уч баробарга, пенсиялар эса икки баробарга кўпайган. Эслатиб ўтамиз, 2012 йилда бир АҚШ долларининг нархи 1817 сўм эди, бугун эса 8176 сўмга тенг.

nk style="text-decoration: none;"> “Фарғона” халқаро ахборот агентлиги