10:18 msk, 13 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон етти мамлакат фуқаролари учун визаларни бекор қилди

05.02.2018 18:37 msk

Фарғона

Етти мамлакат: Исроил, Индонезия, Корея Республикаси, Малайзия, Сингапур, Туркия ва Япония фуқаролари 10 февралдан бошлаб Ўзбекистонда 30 кун давомида визасиз тартибда бўлишлари мумкин. Бу тўғридаги фармонни Шавкат Мирзиёев имзолади, дея хабар беради Uzdaily.Uz.


Uz24.Uz сайти фотоси

Айни пайтда Ўзбекистон Арманистон, Белоруссия, Грузия, Молдавия, Озарбайжон, Россия, Украина, Қозоғистон ва Қирғизистон (60 кун) билан визасиз тартиб ўрнатган. Бундан ташқари, Ўзбекистонга доимий авиақатновларни амалга ошираётган хорижий авиакомпаниялар ҳаво кемаларининг экипаж аъзолари учун ҳам визасиз режим жорий этилади.

Шу билан бирга, 2018 йил 1 февралдан бошлаб 39 давлат билан (рўйхат — қуйида) сайёҳлик визаларини расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартибларини жорий этиш кўзда тутилган. Унга кўра Ўзбекистонга таклиф қилувчи жисмоний ёки юридик шахснинг мурожаати ёки туристик ваучерни ТИВга тақдим этиш талаби бекор қилиниб, визани расмийлаштириш муддати ҳужжатлар қабул қилинган кунни ҳисобга олмаганда икки иш кунидан ошмаслиги белгиланди. Шундай қилиб, соддалаштирилган виза тартибига эга давлатлар сони 15 тадан 51 тага кўпайди.

Соддалаштирилган виза тартиби жорий этилган давлатлар

Австралия

Албания

Андорра

Болгария

Босния ав Герцеговина

Ватикан

Венгрия

Греция

Дания

Ҳиндистон

Ирландия

Исландия

Кувайт

Канада

Литва

Хитой, жумладан Гонконг

Лихтенштейн

Люксембург

Македония

Мальта

Монако

Нидерландия

Янги Зеландия

Норвегия

БАА

Уммон

Португалия

Руминия

Сан-Марино

Саудия Арабистони

Сербия

Словакия

Словения

АҚШ

Финляндия

Хорватия

Черногория

Швеция

Эстония

Олдинроқ соддалаштирилган виза тартиби амалда бўлган давлатлар қаторига қуйидаги давлатлар кирганди:

Австрия

Белгия

Буюк Британия

Германия

Испания

Италия

Латвия

Малайзия

Польша

Таиланд

Туркия

Франция

Чехия

Швейцария

Япония

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2017 йил декабрда ягона сайёҳлик визасини жорий этган бўлиб, унинг амал қилиш муддати 30 кунга тенг.

Тез кунлар ичида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида виза тартибининг енгиллатилиши кутилмоқда. 2018 йил 1 июлдан бошлаб қатор хорижий мамлакатлар фуқаролари электрон визаларини расмийлаштириш имкониятига эга бўладилар.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги