“Ўзбек Мавроди”сидан жабрланганларга 105 та автомобил қайтариб берилди

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари турли русумлардаги 105 енгил автомашиналарни эгаларига қайтариб бердилар. Одамлар бу автомобилларнинг пулини кейинроқ икки баробар нархида қайтариш шарти билан Турсунбоевга бергандилар.
Эслатиб ўтамиз, Аҳмадбой Турсунбоев “Чиноз ҳалол чорва” ва “Чиноз автоҳамкор” компанияларини тузиб, одамлардан омонатга пул ёки моддий бойликларни қабул қилиб, 100 фоиз йиллик устама ҳақи билан қайтаришни ваъда қилган. Пирамида барпо этилганидан бери беш йил давомида бир неча ўн минглаб ўзбекистонликлар Турсунбоев билан олди-берди қилдилар.
Омонатчиларга фақат тилхат берилар, унда агар Аҳмадбойга қарши жиноий таъқиб бошланса, ҳибсга олиш ёки бошқача форс-мажор ҳолат пайдо бўлса, омонатчилар Турсунбоевнинг қариндошлари ва яқинларидан товон пули талаб қилмасликлари шарт қилиб қўйиларди.
Турсунбоев 2016 йил июлида фирибгарлик, товламачилик, алдов ёки ишончни суистеъмол қилиш йўли билан мулкини ўзлаштириш, валюта сақлаш, яшириш ва сотишда айблов билан қўлга олинган. Ҳозирча Аҳмадбой ва унинг шерикларига қарши ҳукм чиқарилгани тўғрисида хабар йўқ.