14:55 msk, 18 Август 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Тожикистон ва Ўзбекистон тўртта баҳсли чегара участкаси тўғрисида келишиб олди

05.02.2018 14:03 msk

Фарғона

Тожик*ўзбек чегара пунктларидан бири. news.tj сайти фотоси
Тожикистон ва Ўзбекистон топографик гуруҳлари 24-29 январь кунлари чегаранинг баҳсли участкаларининг демаркациясига бағишланган учрашув ўтказдилар. Бу ҳақида Тожикистон ТИВ сайтида маълум қилинган.

Учрашув Тожикистоннинг Гулистон шаҳрида бўлиб ўтди, унинг натижасига кўра Баённома имзоланди. Ўзбекистон ТИВ сайтида тўртта баҳсли участкаси тавсифланди дея аниқлик киритилган. Учрашув иштирокчилари дала текшируви ўтказиш учун чегарага бордилар.

Ҳозир Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги чегаранинг тахминан 20 фоиз тавсифланмай қолган. Икки мамлакат ТИВ сайтларида мазкур тўртта участка демаркация қилинганидан сўнг ушбу линия қанчага қисқаргани тўғрисида маълумот берилмаган.

Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев қўшни мамлакатлар билан дўстона алоқаларни тиклашга катта эътибор қаратмоқда. Ўтган йилнинг апрелида икки мамлакат ўртасида авиаалоқалар тикланди. 2017 йил май ойида АҚШда ўтган Араб-мусулмонлари мамлакатлари саммитида Мирзиёев ва Раҳмон илк бор учрашдилар. 2018 йил январида Фарҳод ГЭС бўйича келишувга эришилди. Томонлар станция жойлашган ҳудудни Тожикистонга қарашли, ГЭС эса Ўзбекистоннинг мулки деб тан олишга келишиб олдилар.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги