18:07 msk, 21 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Рустам Иноятов Ўзбекистон президенти давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди

31.01.2018 19:07 msk

Фарғона

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг собиқ раиси Рустам Иноятов президентнинг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда 31 январь куни давлат раҳабарининг матбуот хизмати маълум қилди.

Бир неча соат олдинроқ эса Иноятовни МХХ раиси лавозимидан четлатишган, унинг ўрнига эса шу кунгача республика бош прокурори лавозимида ишлаб келган Ихтиёр Абдуллаев тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил январида Ўзбекистон ички ишлар вазири Адҳам Аҳмадбоев ишдан олинганида уни ҳам сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси этиб тайинлашганди (бошқа маълумотларга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ишлаш бўйича). Уч ой ўтиб уни бу лавозимдан четлатиб ИИВ академиясига оддий ўқитувчи қилиб жўнатишди. Шу кунларда эса уни қўлга олишгани ва ИИВ тергов изоляторига олиб кетишгани тўғрисидаги хабарлар пайдо бўлди. Умуман олганда, сўнгги маълумотларга кўра, Аҳмадбоевни уйига қўйиб юборишган.

“Фарғона”халқаро ахборот агентлиги