22:22 msk, 22 Май 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Рустам Иноятов Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан четлатилди

31.01.2018 19:06 msk

Фарғона

Генерал-полковник Рустам Иноятов Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари лавозимидан четлатилди. Бу ҳақида “Фарғона” агентлигига Тошкентдаги ўз манбалари маълум қилдилар.


Рустам Иноятов

Тошкентдаги Матбуотчилар кўчасида жойлашган МХХ бош бошқармасига 31 январь куни келган президент Шавкат Мирзиёев махсус хизматлар ва Рустам Иноятовнинг фаолиятини кескин танқид қилди.

У МХХ раиси лавозимини 22 йилдан бери эгаллаб келади.

Генерал-полковник Рустам Иноятов 73 ёшда, у 1944 йил 22 июнь куни Сурхондарё вилоятининг Шеробод посёлкасида туғилган. Унинг отаси Расул Иноятов Давлат хавфсизлик қўмитаси (КГБ) полковниги бўлган. Рустам Иноятов 1968 йилда Тошкент давлат университетининг шарқшунослик факультети, эрон-афғон филологияси кафедрасини тамомлаган ва шундан кейин армияда хизмат қилган. Бу ерда уни КГБга қабул қилишган. 1976 йилдан 1981 йилгача Афғонистонда дипломат ниқоби остида совет резидентураси ходими бўлиб ишлаган. 1995 йил 27 июндан бошлаб Ўзбекистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси лавозимини эгаллаган.

“Фарғона”халқаро ахборот агентлиги