18:51 msk, 19 Февраль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистоннинг собиқ ички ишлар вазири Адҳам Аҳмадбоевни қамоқдан қўйиб юборишди

31.01.2018 19:03 msk

Фарғона

Адҳам Аҳмадбоев. Ўзбекистон ИИВ сайти архивидан олинган сурат
Ўзбекистон ички ишлар вазири Адҳам Аҳмадбоев ҳибсга олинганидан икки кун ўтиб, душанба 29 январь куни тушликдан кейин, қўйиб юборилди, дея хабар беради “Озодлик” ИИВ юқори лавозимли мулозимга таянган ҳолда.

Унга кўра, айни пайтда собиқ вазир ўз уйида. Уни нега қўйиб юборишганини билмайди. Собиқ вазирга қарши жиноят иши қўзғатилганми йўқлигини ҳам у билмайди.

Олдинроқ “Озодлик” Аҳмадбоев республика бош прокурорининг шахсан топшириғига биноан қўлга олингани ҳақида хабар берганди. Уни уйидан қўлига кишан солиб олиб чиқишган ва сўроқ қилгани халқ орасида “подвал” дея аталадиган ИИВ тергов изоляторига олиб кетишди.

Адҳам Аҳмадбоев Ўзбекистон милициясини 2013 йил декабридан 2017 йил январигача бошқарди. Шавкат Мирзиёев президент этиб сайланганидан сўнг бир ой ўтиб Аҳмадбоевни вазирликдан бўшатиб, президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича давлат маслаҳатчиси этиб тайинлади. Орадан яна уч ой ўтиб бу вазифадан ҳам бўшатилган генерал-лейтенант Ички ишлар вазирлиги академиясига оддий ўқитувчи этиб юборилди.

“Фарғона”халқаро ахборот агентлиги