16:27 msk, 20 Май 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Стокҳолмда теракт содир этган Раҳмат Акиловга расмий айблов эълон қилинди

31.01.2018 09:28 msk

Фарғона

Раҳмат Акилов қўлга олинганидан сўнг. Aftonbladet фотосидан парча
Швеция прокуратураси 30 январь куни Ўзбекистон фуқароси Раҳмат Акиловга расмий айблов эълон қилди, бу одам 2017 йил 7 апрель Стокҳолмда теракт содир этганди. The Associated Press хабар беришича, уни терроризмда, террорчилик актини содир этишга уринишда ва бошқа жиноятларда айбладилар.

Швед прокурорлари ва Акиловнинг адвокатлари маълум қилишича, тафсилотлар шу бугун ўтадиган матбуот конференциясида айтиб берилади. Sveriges Radio хабар беришича, суд мажлиси февралда бошланади.

Раҳмат Акилов Швеция пойтахтидаги теракт иши бўйича ёлғиз гумонланувчи саналади. У Самарқандда туғилган, ёши 40 да. 7 апрелда олиб қочилган юк машинасида Стокҳолм марказидаги оламон устига бостириб юборган. Теракт натижасида беш киши ҳалок бўлди, яна 15 киши турли оғирликдаги тан жароҳатлари олдилар. Акилов 11 апрель куни ҳибсга олинди, уни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилишлари мумкин. У айбига иқрор бўлди, сўроқ давомида ўзини “Ислом давлати” тарафдори ва жиноятни экстремистларнинг буйруғи билан бажардим деб билдирди.

“Фарғона”халқаро ахборот агентлиги