22:36 msk, 22 Май 2018

Марказий Осиё янгиликлари

“Ўзбекистон почтаси” куръерлик жўнатмалари вазнини 50 килограммгача оширди

31.01.2018 09:25 msk

Фарғона

Spot.uz сайти фотоси
“Ўзбекистон почтаси” 2018 йил 1 февралдан бошлаб республика бўйича курьерлик жўнатмаларининг чекланган вазнини 50 кг гача оширади. Бу ҳақда 26 январь куни почта оператори сайтида маълум қилинди.

2011 йилдан бери мамлакат ичида бўлинувчи жўнатмалар вазни 10 килограмм, бўлинмас жўнатмалар эса 15 килограмм билан чекланганди. Халқаро жўнатмалар вазни 20 килограммдан ошмаслик керак эди. 2017 йил октябрда халқаро жўнатмалар вазни 30 килограммгача кўтарилди. Энди бўлса ички жўнатмалар вазнини ҳам кўтаришга қарор қилишди.

Ер усти транспортида 10 кг дан 50 кг гача оғирликдаги курьерлик жўнатмаларини манзилга етказиб бериш нархи 33900 сўмдан 133900 сўмгача, ҳаво кемасида эса 47500 сўмдан 187500 сўмгачани ташкил этади.

“Фарғона”халқаро ахборот агентлиги