14:55 msk, 20 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон криптовалюта ишлаб топадиган учта энг манфаатли мамлакатлар қаторидан ўрин олди

30.01.2018 00:09 msk

Фарғона

Фото с сайта Ibtimes.com
Ўзбекистон криптовалюта (виртуал валюта) ишлаб топиш энг манфаатли бўлган мамлакатлар рўйхатида учинчи ўринни эгаллади. Баҳо беришда биткоин дея аталувчи виртуал валютанинг битта бирлигини ишлаб топиш учун сарфланган электр энергияси ҳисобга олинади. Рейтингни International Business Times нашри чоп этди.

Экспертлар хулосасига кўра, Ўзбекистонда битта биткоин ишлаш учун $1790 сарфлаш керак бўлади. Тринидад ва Тобагода - $1190 ва Венесуэлада - $531 сарфлаш керак. Бу кўрсаткич Қозоғистонда - $2835, Туркияда - $4984, Эронда - $3217, Россияда - $4675, АҚШда - $4758, Хитойда - $3172. Майнинг учун энг қиммат мамлакат Жанубий Корея саналади, бу ерда битта биткоин топиш учун $26.170 керак. Ушбу материал тайёрланаётган пайтда биткоин курси $11.403 га тенг эди.

Рейтингга 115 та мамлакат киритилган, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон улар орасида йўқ.

Виртуал валютани ишлаб топиш ёки майнинг – биткоин чиқариш усулига айтилади, улар майнер томонидан жиҳоз ва ускуналар воситасида белгиланган математик масалаларни ечиш йўли билан ҳисобга киритилади. Илгари оддий компьютерда ҳам биткоин ишлаб топса бўларди, энди бўлса, дея ёзади Insider.pro, рақобат кучайиб кетгани боис махсус жиҳозлар керак бўлиб қолди. Виртуал валюта ишлаб топишнинг ушбу тизими учун марказий маъмур керак бўлмайди, давлат ёки хусусий шахс томонидан бошқариб бўлмайди. Тизимдаги барча транзакциялар шаффоф, бироқ компьютерларнинг тармоқ манзиллари эгаларини персоналлаштириш иложсиз бўлгани учун иштирокчилар ўз анонимликларини сақлаб қолиш имкониятига эга.

Майнинг учун асосий ресурс – электр энергияси саналади. Қизиғи шундаки, Ўзбекистон аҳолиси электр таъминоти етишмовчилигидан азият чекаётгани тўғрисида “Фарғона” кўп бора ёзиб келган.

“Фарғона”халқаро ахборот агентлиги