01:27 msk, 21 Август 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон ва Қирғизистон икки мамлакат ўртасида автобус қатновини йўлга қўйиш тўғрисида келишиб олдилар

30.01.2018 00:05 msk

Фарғона

Автовокзал в Бишкеке. Фото с сайта Meria.kg
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида яна автобус қатнови йўлга қўйилади. Бу қарор халқаро автомобилда юк ташиш тўғрисидаги музокаралар натижасига кўра қабул қилинди, дея маълум қилади Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги.

Рейсларни қўйиш учун барча расмиятчиликлар ниҳоясига етганидан сўнг Тошкент-Бишкек, Андижон-Ўш ва Фарғона-Ўш йўналишлари бўйича автобус қатнови йўлга қўйилади.

Музокараларда Ўзбекистон билан Қирғизистондан ташқари Хитой ҳам иштирок этди. Уч томонлама ҳамкорлик ташқи савдо автомобил йўналишлари ҳамда юк ташиш ва транзит алоқага оид. 2017 йилнинг 30 октябрдан 3 ноябргача учта мамлакат Тошкент-Андижон-Ўш-Иркештом-Қашғар йўналиши бўйича синов автопойгасини ўтказди, унда тўққизта юк машиналари иштирок этдилар.

Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримов қўшни мамлакатлар раҳбарияти билан муносабатларини мураккаблаштириб юборгани учун марказий осиёлик қўшнилар билан автомобиль алоқалари қийинлаштириб юборилганди. 2011 йилда Ўзбекистон ҳатто Тожикистонга олиб борувчи темир йўлларни бузиб ташлаганди. Шавкат Мирзиёев 2016 йилда президент лавозимини эгаллаганидан сўнг қўшнилар билан муносабатлар илиқлаша бошлади.

Олдинроқ 2017 йил декабрда Бишкек-Тошкент ва Ўш-Тошкент авиарейслари қатнови тикланди, баҳоргача Тошкент—Бишкек-Балиқчи поезди ҳаракатлана бошлаши кутилмоқда. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида автобус йўналишларини тиклаш тўғрисида сўз юритилганди, бироқ ҳозирча бу ишлар амалга ошмай турибди. 2018 йил январида Ўзбекистон Тошкент-Чимкент йўналиши бўйича автобус қатновини тиклади.

“Фарғона”халқаро ахборот агентлиги