19:11 msk, 19 Февраль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон амалдаги биометрик паспортларни хорижий ўлароқ эътироф этиш фикридан воз кечди

26.01.2018 16:45 msk

Фарғона

Ўзбекистон расмийлари амалдаги биометрик паспортни хорижга чиқиш ҳужжати сифатида тан олиш ғоясидан воз кечди. Хорижга чиқиш учун алоҳида паспорт жорий этилади, дея хабар беради «Газете.Uz» Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази директори Нажмиддин Тўраходжаевга таянган ҳолда.

У чиқиш ҳужжатини расмийлаштириш тартиблари ички паспортни расмийлаштириш тартибларидан фарқ қилишини маълум қилди. Ички паспорт ҳамма фуқароларда бўлиши керак хорижий паспорт турли жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда расмийлаштирилади. Бундан ташқари, хорижга чиқиш паспорти тузилиши ва саҳифалари сони билан ҳам фарқ қилади

2018 йилги Давлат дастури лойиҳасида миллий паспортни хорижга чиқиш паспорти сифатида тан олиш таклиф қилинган бўлса ҳам, ҳужжатнинг тасдиқланган талқинида ушбу банд олиб ташланди. Айни пайтда фуқаролик паспортини ID-карталар билан алмаштириш банди тасдиқланиб, жараён босқичма-босқич амалга оширилади.

Ҳозирда Ўзбекистон билан виза тартиби амал қилаётган мамлакатга чиқиш учун икки йил муддатлик стикер расмийлаштириш лозим. Уни барчага ҳам беравермайдилар. “Сизнинг хорижий мамлакатларга чиқишингиз мақсадга мувофиқ эмас деб топилди” деган баҳоналар билан стикерлар кўп ҳолларда ҳуқуқ ҳимоячиларга, журналистларга ва ҳатто баъзи санъат намояндаларига берилмаслиги одатий ҳол бўлиб қолган.

2019 йил 1 январдан бошлаб чиқиш визалари бекор қилинади ва уларнинг ўрнига 10 йил муддатга хорижий паспортлари берилади

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги