22:30 msk, 22 Май 2018

Марказий Осиё янгиликлари

“Ўзбекистон темир йўллари” йўловчиларга имтиёзли тарифлар таклиф қила бошлади

26.01.2018 16:38 msk

Фарғона

“Ўзбекистон темир йўллари” расмий сайтидан олинган фотосурат
Ўзбекистонда узоқ масофага қатновчи поездларга чипталар сотиб олиш учун имтиёзлар белгиланди. Уларнинг рўйхати “Ўзбекистон темир йўллари“ сайтида чоп этилган.

Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти томонидан 2018 йил январь ойидан бошлаб халқаро йўналишларда қатнайдиган йўловчи поездларига чипталарнинг олдиндан харид қилиш муддатига қараб қуйидагича чегирмалар белгиланган:

Унга кўра, йўловчи купе ва махсус вагонлар учун чиптани поезднинг жўнаш кунидан 45-31 кун олдин харид қилса, 45 % чегирмага эга бўлади.

— йўловчи купе ва махсус вагонлар учун чиптани поезднинг жўнаш кунидан 30-6 кун олдин харид қилса, 35 % чегирма олади;

Шунингдек, йўловчи плацкарт вагонлар учун чиптани поезднинг жўнаш кунидан 45-31 кун олдин харид қилса, 35 % чегирма тақдим этилади. Плацкарт вагонлар учун чиптани поезднинг жўнаш кунидан 30-6 кун олдин харид қилган йўловчилар 35 % чегирмага эга бўладилар.

Чиптани поезднинг жўнаш кунидан 5 кун олдин ва ундан камроқ вақт қолганда харид қилган йўловчига эса, 5 % устама қўшилиши белгиланган.

Мазкур чегирмалар ички йўналишлар, шунингдек, гуруҳ бўлиб йўлга чиққан йўловчиларга нисбатан тадбиқ этилмайди.

Бугунги кунда Тошкент-Москва темирйўл чиптасини сотиб олиш учун йўловчи плацкарт вагонга $130, купе вагонга $180, ва СВ учун $270 тўлаши керак. Худди шу йўналишдаги “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авикомпаниясидан чипта сотиб олиш учун камида $170-200 тўлашга тўғри келади. Автобусда Москвагача бормоқчи бўлган одам $90 сарфлайди, холос.

24 январь куни Ўзбекистон расмийлари хорижий мамлакатларга ишлагани борадиган йўловчилар учун мунтазам автобус йўналишларини ташкил этиш ҳамда энг серқатнов йўналишлардаги поездлар сонини кўпайтиришни режалаштираётгани маълум бўлди. Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида 18 январь куни 52 йўловчининг ўлимига олиб келган автобус ёнғинидан сўнг шу қарорга келинган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги