22:28 msk, 22 Май 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонда коллежларга фақат 11 синфдан кейин қабул қиладилар

26.01.2018 16:37 msk

Фарғона

Farishta.uz сайти фотоси
Ўзбекистонда 2019/2020 ўқув йилида касб-ҳунар коллежларга фақат ўрта мактабнинг 11 синфни битирганлар қабул қилинади. Бу тўғридаги фармонни президент 25 январь куни имзолаган.

Ҳужжатда қайд этилишича, “касб-ҳунар коллежларига ўқишга қабул қилиш умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синф битирувчилари ҳисобидан, ихтиёрийлик асосида, тегишли мутахассисликка (касбга) эга бўлиш учун 6 ойдан 2 йилгача бўлган таълим муддатларида амалга оширилади”. Ярим йилда қайси касбдаги мутахассисларни тайёрлаш мумкинлиги тўғрисида маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 1997 йилдан бошлаб амал қилган “Таълим тўғрисида”ги кадрлар тайёрлаш миллий дастурига кўра, 9 синфни битирган йигит-қизлар яна уч йил давомида академик лицей ёки касб-ҳунар коллежида ўқиши ва ундан кейин олий таълим муассасасига ўқишга кира олиши мумкин эди. Ушбу ислоҳот республика мустақиллиги эришган энг ёрқин ютуқларидан бири саналарди.

Шавкат Мирзиёев президент бўлганидан сўнг умумий ўрта ва махсус таълим тизимини бир неча бор танқид қилганди. Жорий ўқув йилида эса республиканинг барча мактабларида ўнинчи синфлар очилди.

Оқибатда кўплаб академик лицейлар қисқарди, баъзи муассасалар тугатилди. Энг яқин вақт ичида меҳнат бозори конъюнктурасига қараб мутахассислиги талаб қилинмайдиган ўқув муассасалари фаолиятининг мақсадга мувофиқлиги кўриб чиқилади.

Республика раҳбарининг фармонида шунингдек, коллежлар фаолиятидаги муаммолар қайд этилган. Хусусан, касб-ҳунар коллежларининг моддий-техник жиҳозланиши даражаси ўртача 56 фоизни ташкил этиши, уларнинг ўқув устахоналари ўқув-лаборатория ускуналари билан таъминланганлиги айтилмоқда. Таъкидланишича, кўплаб зарур дарсликлар ва ва ўқув қўлланмаларини тайёрлаш ва нашр этиш бўйича ишлар самарасиз ва ўз вақтида молиялаштирилмаган, 50% дарсликлар рус ва қорақалпоқ тилига таржима қилинмаган, мавжуд китоблар эса янгиланмаган ва маънан эскирган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2016 йилда Ўзбекистонда 144 та академик лицей бўлиб уларда 101,3 минг нафар ўқувчи таълим олган. Шунингдек, 1422 та касб-ҳунар коллежи бўлиб, уларда 1358,1 минг нафар йигит-қизлар ўқиган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги