14:54 msk, 18 Август 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон президентидан тожик мактабларидаги ўқитувчилар етишмовчилигини тугатиш сўралди

26.01.2018 16:36 msk

Фарғона

Фрагмент опубликованного в газете письма. Фото с сайта Tribunezamaneh.Com
Тошкент вилоятида жойлашган бешта қишлоқ аҳолиси Ўзбекистон ва Тожикистон президентларига очиқ хат йўллаб, тожик тилли мактабларни ўқитувчилар билан таъминлашга ёрдам беришларини сўрадилар. Бу ҳақда “Азия-плюс” нашри Тошкентда чоп этиладиган “Овози тожик” газетасига ишорат билан хабар берди.

Мактубга Бўстонлик туманидаги 110 нафар қишлоқ аҳолиси имзо қўйдилар, улар малакали кадрлар тақчиллиги туфайли тожик мактаблари ёпилиб кетиши мумкинлигидан ташвишланишмоқда. Улар Мирзиёевнинг Раҳмон билан 2018 йил баҳорида учрашуви давомида ушбу муаммони ҳал этишларини илтимос қилдилар.

Мактуб муаллифлари Чирчиқ педагогика институтида тожик тилли гуруҳларини очишни сўрашмоқда. Олдин тожик тили гуруҳларига кадрларни Ангрен шаҳридаги Тошкент вилояти педагогика институтида тайёрлашган, бироқ 2014 йилда бу ОТМ ёпилиб кетган.

Ўзбекистондаги тожик диаспораси 25 йилдан бери илк бор тожик мактабларида ўқитиш муаммоларини кўтара бошлади, дея қайд этади “Озоди”. Одатда, она тилида ўқитиш имкониятини топа олмаган ота-оналар болаларини ўзбек ёки рус тили мактабларига берадилар.

«Ўзбекистон – Тожикистон: вақт билан синалган дўстлик» фильмидан кадр

2017 йил июлида Ўзбекистон ТИВ ўзининг расмий сайтида “Ўзбекистон-Тожикистон: вақт билан синалган дўстлик” дея аталувчи ҳужжатли фильмни жойлади. Унда айтилишича, айни пайтда Ўзбекистонда деярли 250 та тожик тилли мактаблар бор бўлиб, уларда 55 минг нафар ўқувчи таълим олади. Улар учун тожик тилидаги дарсликлар чоп этилмоқда.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги