10:19 msk, 13 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон меҳнат муҳожирларни ташиш учун қўшимча самолётлар, автобуслар ва поездлар ажратиб беради

25.01.2018 00:38 msk

Фарғона

Ўзбекистон автовокзалидаги халқаро автобуслар. 1news.uz сайти фотоси
Ўзбекистон ҳукумати хорижий мамлакатларга ишлагани кетаётган мунтазам автобус маршрутларини ташкил қилишни ҳамда уларга талаб қилинадиган поездлар ҳаракати частотасини кўтаришга топшириқ берди. Бу ҳақда Gazeta.uz Адлия вазирлигининг Telegram-каналига таянган ҳолда хабар берди. Ушбу масала бўйича таклиф тайёрлаш учун профилли идораларга бир ойлик муддат берилди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” ва “Ўзбекистон темир йўллари” компанияларига Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан бирга фуқароларнинг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда янги йўналишлар очиш, узоқ масофага қатнайдиган поезд вагонлари сонини кўпайтириш таклифларини ишлаб чиқиш топширилди.

Темир йўлчилар дастлабки чораларни кўришди – компания сайтида 2018 йил февралдан бошлаб қўшимча “Тошкен-Москва”, “Тошкент-Уфа” ва “Андижон-Москва” поездлари ҳафтасига икки мартадан (ҳозир ҳафтасига бир марта), “Тошкент-Волгоград” поездини эса уч марта (ҳозир икки марта) қатнаши йўлга қўялаётгани ҳақида хабар чоп этилди. Ўзбек компанияси россиялик ҳамкасблари билан жадвални ўзгартириш борасида тезда келишиб олгани эътиборга лойиқ.

Бундан ташқари, компанияларнинг иккови ҳам икки ҳафта муддатда имтиёзли тарифлар бўйича расмийлаштиришни тасдиқлашлари керак. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ёрдами билан ҳорижга ишлагани кетаётганлар ушбу имтиёздан фойдалана оладилар.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги