19:13 msk, 19 Февраль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Қозоғистонда совуқда қолиб кетган ўнлаб Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари қутқариб қолинди

23.01.2018 01:31 msk

Фарғона

Астана-Петропавловск трассасидаги қор тозаловчи техника. Қозоғистон ФВҚ сайтидан олинган сурат
Ўзбекистон фуқаролари — 41 нафар йўловчи, жумладан икки бола, — Қозоғистоннинг Шортанди тумани ҳудудида қолиб кетган носоз автобусдан эвакуация қилинди, дея хабар берди мамлакат Фавқулодда ҳолатлар қўмитаси матбуот хизмати.

Авария-қутқариш ишлари 22 январь куни кечаси «Остона-Петропавловск» автомобиль йўлининг 54-километрида ўтказилди. Йўловчи автобуси «Петропавловск-Сариағаш» йўналиши бўйича ҳаракатланаётган бўлган. Казинформ агентлиги маълумотларига кўра, кучли совуқ туфайли дизель ёнилғиси музлаб қолган.

Йўловчилар ва икки нафар Қозоғистон фуқароси бўлган ҳайдовчи исиниш пункти — Бозайғир қишлоғидаги 5-агротехника коллежи ётоқхонасига олиб келинган.

ФВҚ сайтида айтилишича, кучли совуқ туфайли Қозоғистон автомобиль йўллари бўйлаб сафар қилиш хавфли. Қозоғистоннинг Ақмола вилояти ҳудудида бўрон хавфи эълон қилинган. Совуқнинг кечаси −35…−40 даражагача тушиши кутилмоқда, 24−26 январь кунлари ҳаво жуда совиб, -45 даражагача тушиши, кундузи −27…−32 даража бўлиши мумкин.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қозоғистоннинг шимолий, марказий ва шарқий вилоятлари орқали сафарга чиқишни режалаштирган аҳолидан мазкур ҳудудларда кучли совуқ бўлиши кутилаётгани муносабати билан йўловчи автобуслари ва шахсий автотранспортда йўлга отланишдан тийилишни тавсия қилмоқда.

Шунингдек,полициянинг йўл-патрул хизмати нарядлари Россияга меҳнат муҳожирларини олиб кетаётган бошқа рейсдаги автобус йўловчиларига ҳам ёрдам кўрсатдилар. Буландин райони Макинск шаҳри ёнида автобусда узатиш коробкаси бузилди ва у юролмай қолди. Салонда икки қозоғистонлик ҳайдовчи ва Тожикистоннинг 55 фуқароси бор эди. Полициячилар ва қутқариш хизмати ходимлари ҳайдовчилар ва йўловчиларни Макинск шаҳрига олиб бориб қўйдилар, уларга исиниш ва тунаш учун шароит яратиб берилди.


Астанада қор бўрон. Tengrinews.kz сайти фотоси

ФВҚ сайтида айтилишича, кучли совуқ туфайли Қозоғистон автомобиль йўллари бўйлаб сафар қилиш хавфли. Қозоғистоннинг Ақмола вилояти ҳудудида бўрон хавфи эълон қилинган. Совуқнинг кечаси −35…−40 даражагача тушиши кутилмоқда, 24−26 январь кунлари ҳаво жуда совиб, -45 даражагача тушиши, кундузи −27…−32 даража бўлиши мумкин.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги