14:55 msk, 18 Август 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонда кинотеатрлар репертуари учун марказлаштирилган ягона кинопрокат тизими ташкил этилади

23.01.2018 01:28 msk

Фарғона

Тошкентдаги кинотеатр. Kino.uz сайти фотоси
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасига барча кинотеатрларни давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги тамойилларига асосланган умумреспублика кинопрокат тизимига бирлаштиришни кўзда тутувчи қарор лойиҳасини киритди.

Прокат тармоғини янги «Республика кинопрокат маркази» ДУК базасида ташкил этиш, унга «Ўзбеккино"га қарашли барча кинотеатрларни мажбурий, хусусий кинотеатрларни эса кўнгилли асосда аъзо қилиш режалаштирилмоқда.

«Республика кинопрокат маркази» республика кинотеатрлари ва кинозалларида йиллик репертуар режасидаги миллий ва хорижий кинофильмлар намойишининг оптимал нисбатини белгилаган ҳолда кинопрокат тармоғининг ягона репертуар сиёсатини амалга оширади.

«Республика кинопрокат маркази» Ўзбекистон ҳудудида фильмлар прокатини амалга ошириш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришга эксперт хулосасини тақдим этиш билан ҳам шуғулланади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги