01:26 msk, 21 Август 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Футбол федерациясининг раиси Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига раҳбар этиб сайланди

17.01.2018 11:20 msk

Фарғона

Умид Аҳмаджонов
Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) президенти лавозимига сайланди. Бу ҳақда 17 январь куни Uznews нашри хабар берди.

Аҳмаджонов номзоди МОҚ Бош ассамблеяси давомида тасдиқланди. Шунингдек, Мурод Азимов, Алишер Султонов, Ойбек Қосимов ва Салим Абдувалиев Миллий олимпия қўмитасининг янги вице-президентлари этиб сайландилар. Бундан ташқари, Жасур Матчанов МОҚ бош котиби этиб сайланди.

2017 йил январида қўмита президентлигига «Ўзбекнефтгаз» компанияси бошқаруви раиси Алишер Султонов сайланган эди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг раҳбари Умид Аҳмаджонов бир вақтнинг ўзида мамлакат Футбол федерациясини ҳам бошқаради.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги